Энди фуқаролар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шахсий рақамига ҳам мурожаат қилиши мумкин
Фуқаро мурожаатлари энди ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Бундан аввал соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг +998914031773 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги муаммолар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ҳам ўз шахсий рақамларини жамоатчиликка очиқлади:
Мурад Қурбанов — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири: +998994141003
Анвар Алимов — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи: +998888090859
Азизбек Мирзажонов — Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998944431211
Асқар Баҳронов — Буxоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998914060013
Озода Маҳмудова — Жиззаx вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998941651122
Бобур Тешаев — Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998991867072
Нурали Сафоев — Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари: +998935571103
Абдулҳоди Иминов — Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998913594716
Давронбек Жуманиёзов — Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998915356665 (телеграм), +998662349948
Комил Абдивоҳитов — Сурxондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998955011103
Хуршид Ҳакимов — Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998959809797
Тўрақул Арзиқулов — Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998487400
Абдуқаюм Тўхтақулов — Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998937316611
Иноят Ҳажиев — Xоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998952632.
"Ҳурматли фуқаролар! Ушбу телефон рақамлари орқали ўз ҳудудингизда тиббиётга оид муаммо, масалалар ва таклифлар бўйича соҳа масъулларига тўғридан тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин. Масъуллар ушбу рақамларнинг доимий ишлаб туриши учун шахсан жавобгардир!
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли Сall-марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли Сall-марказ’лар орқали ҳам йўллашлари мумкин", дейилади вазирлик хабарида.