platina.uz

Пора олган божхоначилар озодликдан маҳрум қилинди

“Водий” ва “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ҳамда “Фарғона” чегара божхона постида масъул лавозимларда фаолият олиб борганлар хизмат ваколатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажармай, ўз мансабига совуққонлик билан қараб, лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши натижасида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар келтиргани судда исботини топди.
Жамият
26 март 2023 йил
Пора олган божхоначилар озодликдан маҳрум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилган ҳафта давомидаги жиноий қилмишлар тафсилотларига кўра, пора олган божхоначилар қилмишига яраша жазо тайинланган. Яъни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ҳудудлардаги божхона постларининг масъул лавозимларида ишлаган бир қатор мансабдорларга суд ҳукми ўқилди.
Жиноий қилмиш тафсилотларига кўра, “Водий” ва “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ҳамда “Фарғона” чегара божхона постида масъул лавозимларда фаолият олиб борган Ж.Х., Б.Р. ва Э.Б. лар хизмат ваколатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажармай, ўз мансабига совуққонлик билан қараб, лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши натижасида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар келтирган.
Мисол учун, ўз манфаатини кўзлаб ва бож тўловларидан қочиб, Польша Республикасидан юртимизга олиб кирилаётган транспорт воситаларининг ҳолати, русуми ва тасниф рақами сохталаштирилган. Ёки маълум ҳақ – пора эвазига бир неча фуқароларнинг кўп миқдордаги чет элда ишлаб чиқарилган юклари тегишли расмийлаштирувларсиз божхона назоратидан ўтказиб юборилган.
Суд томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+