Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Бухоро вилоятидаги бир қанча оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бутун республика бўйлаб босқичма-босқич ДХШ асосидаги ҳамда оилавий нодавлат МТТларнинг фаолияти ўрганилмоқда.
Худди шундай ўрганишлардан бири Бухоро вилоятида ҳам ўтказилди, ўрганиш натижаларига кўра, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги ЯТТ Р.М, ЯТТ Ж.Ш, ЯТТ М.Д, Ромитан туманидаги ЯТТ Н.М, ЯТТ Ҳ.М.ларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Сабаблари:
- давлат МТТда тарбияланаётган тарбияланувчиларни гӯёки ЯТТ Р.М. ва ЯТТ Ж.Ш.лардаги ОНМТТ тарбияланувчилари сифатида НМТТБАТ орқали давоматдан ўтказилганлиги;
- давлат МТТда фаолият олиб бораётган ходим, худди шу ишлаётган давлат МТТсидаги тарбияланувчиларни ўзи очган ЯТТ М.Д.даги оилавий НМТТдаги тарбияланувчилар ўрнига давоматдан ўтказганлиги;
- ЯТТ Ҳ.М.да фаолият юритаётган тарбиячи Ш.Д, ЯТТ Н.С.даги тарбияланувчиларнинг тасвирини юклаб, гӯёки ЯТТ Ҳ.М.нинг тарбияланувчиси сифатида давомат қилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, улар ҳукумат қарорларига зид равишда фаолият олиб бориб давлат бюджетидан субсидияларни ноқонунуий йўллар билан ўзлаштираётган қўштирноқ ичидаги айрим тадбиркорларнинг фаолиятига қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тўпланган ҳужжатлар юборилмоқда.