Ўзбекистонликлар икки ойда электромобиллар учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
Жамият
25 март 2023 йил
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 705 та
- Гонконг – 56 та
- Германия – 15 та
- БАА – 5 та
- Корея – 2 та