Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади

Пойтахтда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу вақтларда иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синов ўтказилади.
Жамият
23 март 2023 йил
Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади

2023 йил 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар бермоқда. 

Сана ва манзиллар ушбу ҳавола орқали келтирилган.

«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак.

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз.

Носозликлар аниқланса (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+