
Жамият
Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади
Пойтахтда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу вақтларда иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синов ўтказилади.