Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда
Наврўз байрами муносабати билан фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйиш муносабати сабабли 19 мартгача қўшимча рейслар ташкил этилиши режалаштирилган.
Жамият
16 март 2023 йил
Транспорт вазирлиги Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш учун “Тошкент” автовокзалидан кунлик тасдиқланган график асосида қатновчи рейсларидан ташқари қўшимча қатновларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 14 мартдан бошланиб,19 март кунига қадар жами 34 та қўшимча рейслар ташкил этилиши режалаштирилган. 16 март куни Қоракўл (1 та), Узун (2 та), Хива (4 та), Термиз (3 та) шаҳарларига қўшимча 10 та рейс ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, талаб юқори бўлган йўналишларда йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, яна қўшимча рейслар ташкил қилинади.