platina.uz
Жамият

Машҳур вайнерга жиноят иши қўзғатилди

У безорилик қилганликда айбланмоқда.
Машҳур вайнерга жиноят иши қўзғатилди

Dili me номи билан ижод қилувчи вайнер гуруҳ бўлиб битта болани калтаклашгани учун вақтинчалик қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура хабар беришича, 23 январь куни у шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жарохати етказишган. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган.
Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.
Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid