"Cохта" элчихона ходими Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Тошкент ва Ригада фаолият юритувчи Интерпол ММБларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли, икки давлат мазкур ташкилотларининг раҳбарлари ўртасидаги музокаралар натижасида фирибгарликда айбланаётган халқаро қидирувдаги жиноятчи Ўзбекистонга берилди.
Қидирувдаги шахс бир неча йиллар давомида жабрланувчи Америка Қўшма Штатларига чиқиб кетишни ният қилганини билиб, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходими сифатида ўзини таништиради ва ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилади. Хизматлари эса текин бўлмаган, албатта. Шу тариқа, фирибгардан анча инсонлар жабр кўрди. Жиноятчини қўлга олиш осон бўлмади, чунки у Ўзбекистондан чиқиб кетганидан кейин шахсий маълумотларини ўзгартириб, хорижий давлатнинг сохта паспортидан фойдаланган ҳолда, жиноий фаолиятини давом эттириб, ўзини ҳамон элчихона ходими сифатида таништириб, барча хизматларни кўрсатиб, фирибгарлик йўли билан жабрланувчиларнинг пул маблағларини ўзлаштириб олган.
«Қидирувда бўлган шахсни аниқлаш бўйича узоқ давом этган жараёнга қарамай, унинг чет эл паспортини сохта, шахсий маълумотларини эса ҳақиқий эмас деб топиб, Тошкент ва Рига Интнерполнинг ММБ биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланиб, қўлга олинди», — дейилади хабарда.