Одам савдоси бўйича қидирувда бўлган жиноятчи аёл БААдан Ўзбекистонга қайтарилди
Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувда бўлган жиноятчининг депортация масаласи ҳал қилинди.
Ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлар ҳамда ўзаро ахборот алмашинуви, икки давлат Интерпол ММБлари раҳбарларининг қидирувни фаоллаштириш бўйича халқаро конференция доирасидаги музокаралари туфайли одам савдоси билан шуғулланиб келган ва халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёлнинг депортацияси амалга оширилди.
Аниқланишича, у онаси ва синглиси томонидан изланган, терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аввалдан тил бириктириб, аёлларни ноқонуний йўллар билан фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича уюшган жиноий гуруҳ тузишган. Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топишган. Шу тариқа, учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган, бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспортини олиб қўйишар ва фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатишарди.
Шу тариқа, Инерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБлари ўртасида ўтказилган келишилган ҳаракатлар ва келишув натижасида жиноятчи ҳибсга олингандан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.