Зойир Мирзаев танқидий йиғилиш ўтказди
Нурафшон шаҳрида Зойир Мирзаев раислигида навбатдаги «Ҳокимлик соати» ўтказилди. Унда бир қатор муҳим масалалар танқидий таҳлил қилинган.
Йиғилишда бар қатор масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилинди, айримларига нисбатан чора кўрилди, огоҳлантириди.
Хусусан, Қибрай туманида Президентнинг 373-сонли қарорига асосан туманда деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган 30 гектар майдон ҳалигача аукционга чиқарилмагани учун туман ҳокими огоҳлантирилди, унинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Тўйчиевга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.
Янгийўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Л.Бадаловга нисбатан деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган 35 гектар ер майдонларини захирага олмаганлиги учун ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўллаш бўйича таклиф киритилди.
Шунингдек, Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Мирсобировга нисбатан деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган ер майдонларини аукционга чиқарилишини етарли даражада назоратга олмаганлиги учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси берилди.
Тошкент вилоятидаги қабристонлар учун қўшимча ер ажратиш бўйича берилган таклифларга асосан, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини якунига этказиш топшириғи бажарилмаганлиги вилоят ҳокимлигиининг тегишли котибияти мудири А.Акрамовга ҳам «ҳайфсан» берилди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманининг ҳокимлари деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича қўшимча 100 гектардан ер майдонларини бугунги кунгача ажратиб бермагани юзасидан тушунтириш хати ёзадиган бўлди.