Бектемир ҳокимлиги масъули жазодан озод, Паркент ва Навбаҳорникига эса ҳайфсан!
Тошкент шаҳри, Бектемир тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Касимов Аброр Уткуровичга берилган ҳайфсан жазоси муддатидан олдин олиб ташланди.
Аввалроқ Касимов Аброрга “Обод қишлоқ ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси юзасидан сусткашликка йўл қўйганлиги сабаб ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилганди.
Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдухамидов Ёрқинбек Хусниддин ўғлига ҳайфсан жазоси қўлланилди. У “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш" дастури доирасида ажратилган кредит маблағларни ўзлаштиришда ва аҳоли бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўйганлиги маълум қилинди.
Яна бир ҳолатда Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Абдуалимов Зухриддин Ўлмасовичга ҳайфсан жазоси қўлланилли. У қарорлар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган ва ижро интизомини назорат қилиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармагани қайд этилган.