«Еттинчи қаватдан ўзини ташлаган хорижлик»

13 март куни соат 18.30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсуддинов ҳолат бўйича Platina.uz'га хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкентда бир эркак ўзини 7-қаватдан ташлаб юборгани ҳақида хабар бергандик.




