Тошкентда бир эркак ўзини 7-қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда Миробод туманидa бир эркак ўзини 7-қаватдан ташлагани ёки тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсуддинов ҳолат бўйича Platina.uz'га расмий маълумот берди.
Бу ҳолат бўйича Бош прокуратура томонидан Миробод туманидa бир эркак кўп қаватли бинодан тушиб кетганлиги билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда.
"Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади", - дейилади хабарда.




