Конституциявий суд референдум бўйича қарор чиқарди
Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилиш ва референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган деб топилди.
Жамият
13 март 2023 йил
Конституциявий суд қарори (КСҚ–4-сон, 13.03.2023 й.) билан:
- Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарори Конституцияга мувофиқ деб топилди;
- Конституциявий Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Конституцияга мувофиқ деб ҳисобланди;
- Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилиш ва референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган деб топилди.