ССВ тизимида бир қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида ўтган йиғилишда «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори, Болалар миллий тиббиёт маркази директори, вазирлик инвестиция бошқармаси бошлиғи ҳамда бошқа қатор масъуллар ишдан кетган.
Жамият
11 март 2023 йил
ССВ тизимида бир қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида ўтган Ҳайъат йиғилишида бир қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ганиева ҳамда яна бир қатор масъуллар ҳам ишдан олингани маълум қилинди.

Вазирнинг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ҳам ишдан бўшатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+