Сенат маъқуллаган қонунга Саида Мирзиёева муносабат билдирди
“Қонунни Президент имзолагач, ўқитувчилар, умуман, таълим соҳаси учун катта воқелик бўлади. Кутамиз”, деди Саида МИРЗИЁЕВА.
Жамият
6 март 2023 йил
Бугун Сенат ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Бу — ўқитувчилар ҳимояси йўлида ташланган катта қадам. Ишончим комилки, энди уларни вазифасига кирмайдиган ишларга мажбурламоқчи бўлганлар қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
"Қонунни Президент имзолагач, ўқитувчилар, умуман, таълим соҳаси учун катта воқелик бўлади", - дейилади хабарда.