platina.uz

Халқаро Конвенцияни ратификация қилган 47 давлат қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди

Конвенциянинг асосий мақсади - миллий қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар орқали иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли касбий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва чеклашга қаратилган чора-тадбирларни белгилашдан иборат.

Сиёсат
4 май 2023 йил
Халқаро Конвенцияни ратификация қилган 47 давлат қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисининг иккинчи кунида “Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Сенаторлар томонидан Конвенцияни ратификация қилишда тизимли назорат чораларини, шу жумладан, иш жойларида меҳнат шароитларини, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш белгилангани маълум қилинди.

Таъкидлаш керак, ушбу Конвенция жаҳоннинг 47 та давлати томонидан ратификация қилинган. “Ҳечдан кўра кеч яхши” деганларидек, ниҳоят Ўзбекистон парламенти ҳам уни ратификация қилди.

Мажлисда ушбу Конвенциянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича халқаро стандартларнинг самарали жорий этилишини таъминлашга хизмат қилишини, шунингдек, мамлакатимизнинг ходимлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича асосий халқаро тамойил ва стандартларга содиқлигини намойиш этишини таъкидланди.

Муҳокамалардан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+