platina.uz

Оҳангарондаги газ "заправка"да содир бўлган оммавий жанжалга нима сабаб бўлди? (видео)

Жамият
29 декабрь 2022 йил
Оҳангарондаги газ "заправка"да содир бўлган оммавий жанжалга нима сабаб бўлди? (видео)
Ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги метан газ қуйиш шохобчасида жанжал келиб чиқгани акс этган видеохабарлар жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. [video width="480" height="600" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2022/12/video_2022-12-29_14-46-06.mp4"][/video] Тошкент вилояти ИИББнинг ўрганишлар натижасида, воқеа автомобилларга газ қуйиш жараёни ёки у ерда навбат талашган ҳайдовчилар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган. Маълум бўлишича, ҳолат Оҳангарон тумани "Шодмалик" маҳалласида ўтказилган тўй маросимида содир бўлиб, хонадонга меҳмон сифатида келган куёвнинг жўралари ва келиннинг синфдош дўстлари тадбирда ўзаро тортишиб қолганлар.
Шундан сўнг, улар тўй бўлаётган хонадон яқинида жойлашган, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари сабаб иш фаолиятида бўлмаган газ қуйиш шохобчаси ҳудудига ўтиб, бир бирлари билан уришиб, жанжаллашганлар.
Ушбу воқеа юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига бирор хабар келиб тушмаган.
Қайд этилишича, жанжалда иштирок этганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда жиноят ишига жалб этилиб, туман ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси, 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+