Ўзбекистон U17 – Осиё чемпиони!
Ҳамюртларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонига имконият бермади.
Спорт
Кеча, 21:48

17 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги финалида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термалари тўқнаш келди.
Биринчи тайм Ўзбекистон учун оғир кечди. Жумладан, 40-дақиқада Нурбек Сарсенбаев, 45-дақиқада Миразиз Абдукаримов майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлимда Муҳаммад Ҳакимов пеналтидан гол урди.
70-дақиқада Садриддин Ҳасанов ҳисобни 2:0га етказди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.
Шу тариқа Ўзбекистон Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритди.