Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Миграция ва персоналлаштириш департаментига ҳам раҳбар тайинланди.
Жамият
Кеча, 18:25

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У аввал Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган.
Аввал бу лавозимда Шавкат Раҳмонов ишлаганди.
Президентнинг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланди.