Арманистон собиқ президенти ва унинг ўғли қўлга олинди
Роберт Кочарян 1998 йилдан 2008 йилгача Арманистон президенти бўлиб ишлаган. Июн ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг "Арманистон" блоки 9,92% овоз олди.

Арманистон Коррупцияга қарши кураш қўмитаси Sputnik Арманистон агентлигига берган маълумотига кўра, мамлакат собиқ президенти Роберт Кочаряннинг тўнғич ўғли Седрак отаси билан бирга ҳибсга олинган.
25 август куни Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари мухолифатдаги "Арманистон" фракцияси аъзоси ва Роберт Кочаряннинг кенжа ўғли Левон Кочаряннинг уйида тинтув ўтказдилар.
Коррупцияга қарши кураш қўмитаси бир неча ўнлаб манзилларда тинтувлар олиб борилаётганини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, солиқ идоралари Кочарянлар оиласига тегишли Toyota дилерлик марказини муҳрлаб қўйган.
Оилавий мулк бўлган Orange Fitness спорт мажмуасида ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Роберт Кочарян 1998 йилдан 2008 йилгача Арманистон президенти бўлиб ишлаган. Июн ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг "Арманистон" блоки 9,92% овоз олди.
Ўша ойда Арманистон Марказий сайлов комиссияси жаноб Кочарянга қарши жиноий иш қўзғатишга рухсат берди ва уни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди.
