Бош вазир бугуннинг ўзида 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади
Экспорт йўналишида қатор туман ва шаҳарларда ўзгариш бўлмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемирда ишлар сусайгани танқид қилинди.

Президент ўтказаётган йиғилишда олти ой якуни бўйича саноат ва экспорт кўрсаткичлари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Биринчи чорак якунида саноат режасига чиқмаган 13 та туман ҳокими ва экспортни камайтирган 15 та туман ҳокими жазоланган эди. Кўпчилик ҳокимлар бундан хулоса чиқариб, олти ойлик прогнозларни бажарди. Лекин айрим туман ва шаҳарларда саноат ўсиши суръати пасайгани қайд этилди.
Янгиобод туманида саноат ўсиши прогноз қилинган 5,7 фоиз ўрнига атиги 1,8 фоизни ташкил этди. Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам ўсиш суръати тушиб кетган.
Экспорт йўналишида ҳам қатор туман ва шаҳарларда ўзгариш бўлмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемирда ишлар сусайгани танқид қилинди.
Бош вазирга ушбу 17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқиш топширилди.
Тўққиз ой якунида ўзгариш бўлмаса, вилоят ҳокими ўринбосарларига нисбатан ҳам қатъий чора кўрилиши белгиланди.
