Йўллардаги ноқонуний қазиш ишлари масофадан аниқланади
Бу жараёнда сунъий йўлдошлар ва аэрокосмик технологиялардан фойдаланилади.

Йўллардаги ноқонуний қазиш ишлари масофадан аниқланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси буйруғида маълум қилинган.
Ноқонуний қазиш ишлари эндиликда сунъий йўлдошлар ва аэрокосмик технологиялар ёрдамида масофадан туриб аниқланади. Ушбу жараён "Космик тадқиқотлар ва технологиялар" агентлиги ("Ўзбеккосмос") билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.
2026 йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳудудлардаги барча йўлларда доимий масофавий кузатув ва қоидабузарларга нисбатан чора кўриш тизими ишга тушди.
Ушбу тизим йўл қопламаларининг асоссиз шикастланишини олдини олиш ва давлат мулкини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши белгиланган.
