Президент Сурхондарёга жўнаб кетди
Эртага давлат раҳбари вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Сафарнинг кенг кўламли дастуридан ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш ўрин олган.

Эртага давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Аввалроқ президент ёшлар билан учрашиб, муҳим масалаларда йиғилиш ўтказганди.
