Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига боради
Давлат раҳбари янги объектлар билан танишади ва халқаро форум очилишида қатнашади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.
Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Кеча Президент Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюрган ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот ўтказганди.
Мулоқот давомида қатор янгиликлар эълон қилинди.