Президент: "Менам 15-20 дақиқа тирбандликда турдим..."
Давлат раҳбари одамлар тирбандлик муаммоси туфайли уйга жуда кеч қайтаётгани ва бу уларнинг кайфиятига таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев тирбандликлар ҳақида гапириб, ўзиям буни бошидан ўтказганини маълум қилди.
“Халқимиз ҳам, келаётган меҳмон ҳам йўлга қараб баҳо беради.
Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим. Яхшилаб турдим. Машинадан тушиб, бақирмайманку. Кейин тирбандликдан ўтиб, вазирга қўнғироқ қилдим”, деди президент.
Давлат раҳбари одамлар тирбандлик муаммоси туфайли уйга жуда кеч қайтаётгани ва бу кайфиятига таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.
Олдинроқ ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги маълум қилинганди.