Россияда ичида 68 ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилди: қурбонлар бор
Ҳодиса Самара вилоятида юз берган, автобус Қозоғистондан Нижний Новгородга кетаётган эди.

Россияда ичида 68 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради.
Самара вилоятида йўловчиларни олиб кетаётган автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳатланди.
Ҳодиса М-5 Урал – Муханово автомобиль йўлининг 24-километрида содир бўлган. Ичида 68 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Қозоғистондан Нижний Новгородга кетаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрел куни Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, жасадлар Мудофаа вазирлиги махсус бортида Сурхондарёга олиб келинди.