Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳига таъзия билдирди
Президент вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилагани айтилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия мактуби йўллади.
Мактубда Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган.
Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилагани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Марокашда бугун 7.2 балли ҳалокатли зилзила содир бўлди, қурбонлари сони эса ортиб бормоқда.
