platina.uz
Иқтисод

Москва биржасида рубл рекорд даражада қадрсизланди

Россия валютасининг қадрсизланиши ўзбек сўмига ҳам таъсир қилмоқда.

Москва биржасида рубл рекорд даражада қадрсизланди

Москва биржасидаги валюта савдоларида евро курси 2022 йил 23 мартдан бери биринчи марта 111 рублдан ошди. Бу ҳақда аукцион маълумотларида айтилади.

Евро курсининг кескин ўсиши 14 август куни соат 8:00да бошланган, у 108,99 рублдан 110,54 рублгача кўтарилган.

Шунингдек, доллар курси 2022 йил 23 мартдан бери биринчи марта 101 рублдан ошди.

Эслатиб ўтамиз, Россия валютасининг қадрсизланиши ўзбек сўмига ҳам таъсир қилмоқда. Аввалроқ сўм бир кунда долларга нисбатан 400 сўмдан кўпроққа қадрсизланганди.

Рублнинг қулаши июн ойининг охирларидан бошланганди. Биргина 26 июн куни (Пригожин исёнидан сўнг) доллар курси 86,77 рублга, евро эса 94,8 рублга етганди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid