Ўзбекистон павильони Японияда олтин медалга сазовор бўлди
Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабар берди.

Япониянинг Осака шаҳрида ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди.
“Биз тақдим этган “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” консепсиясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди.
Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзди (https://t.me/SShMirziyoyeva/3211) Саида Мирзиёева.