platina.uz
Жамият

Сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатилади

2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар сотилади. Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. 

Сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатилади

АИ-80 бензин ишлаб чиқариш тўхтатилади.

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади.

2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар ( АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.

Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 русумли автомобил ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш белгиланган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid