platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

AI-80 бензини яна биржа савдосига чиқарилди

Запрвакаларда энди AI-80 бензинини сотиш бошланадими? Энергетика вазирлиги ойдинлик киритди.

AI-80 бензини яна биржа савдосига чиқарилди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензиннинг биржа савдоларига чиқарилиши юзасидан изоҳ берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, биржа савдоларига чиқарилган Аи-80 бензини қайта ишлаш корхоналарида хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ушбу маҳсулотдан технологик қайта ишлаш орқали юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.

Савдо шартларига кўра, Аи-80 бензинини фақат тегишли лицензияга эга қайта ишлаш корхоналари харид қилиши мумкин.

Энергетика вазирлиги мазкур савдолар Аи-80 бензинининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида қайта сотила бошлашини англатмаслигини таъкидлаган. Уни автомобилларга ёнилғи сифатида сотиш бўйича амалдаги чекловлар ўз кучида қолади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid