1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади
Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Президент қарори билан янги чоралар эълон қилинди.

1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади.
Президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Шунингдек, ушбу қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда:
-республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
-қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;
-Тошкент шаҳар ўрмон хўжалигини ташкил этилади;
-пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
-Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;
-Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;
-Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.