platina.uz
Жамият

Наманган ва Сурхондарёда энергетика ходимлари ушланди

Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар муҳандиси тадбиркордан 17 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Наманган ва Сурхондарёда энергетика ходимлари ушланди

Электр ва газ таъминоти ходимларининг қилмишлари фош бўлди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди.

Наманган вилояти Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар муҳандиси ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг ишончига киришган. У томонидан ўзига тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган, қуввати 50 кВт.ли қуёш панели ва бошқа бажарилган ишлар учун техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Узунтумангаз” газ таъминоти бўлими ходими 1977 й.т. фуқарога тегишли газ ҳисоблагичнинг носозлиги туфайли юзага келган 23 млн сўм миқдоридаги қарздорлигини сўндириб бериш ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўм пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Шунингдек, ушбу ғайриқонуний ишга унинг 1988 й.т. ҳамкасби ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Кадастр агентлиги бўлим инспектори қўлга олинганди.

У фуқародан яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ушбу ҳужжатларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid