Сречко Катанец миллий терма жамоадан кетди
ЎФА янги бош мураббий топиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец лавозимидан кетди.
ЎФА хабарига кўра,мураббий соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилган.
Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини қайд этди.
"ЎФА ҳамда Сречко Катанец ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Катанец МТЖга 2021 йилда келганди.