Диёр Имомхўжаев ПФЛ директорлигига қайта сайланди
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ижроия қўмитасида онлайн ва офлайн тарзда овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Диёр Имомхўжаев ПФЛ директорлигига қайта сайланди.
19 август куни Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ижроия қўмитаси аъзолари лига бош директорини сайлаш учун овоз беришди.
Мамлакат футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов томонидан имзоланган тақдимномага асосан Лига бош директори лавозими учун Диёр Имомхўжаев номзоди илгари сурилди.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ижроия қўмитасида онлайн ва офлайн тарзда ўтказилган овоз бериш жараёнига кўра, Диёр Имомхўжаев навбатдаги ваколат муддатига бош директор сифатида тасдиқланди.
Шундан келиб чиқиб, ташкилотнинг амалдаги раҳбари жорий йилнинг 19 август санасидан эътиборан кейинги тўрт йил давомида ўз вазифасини бажаришда давом этадиган бўлди.
