Бугун U-17 жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси қуръанинг 2-саватчасидан ўрин олди.

Бугун 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Цюрих шаҳрида Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси қуръанинг 2-саватчасидан ўрин олди.
Мусобақа 2026 йилнинг 19 ноябридан 13 декабригача Қатар майдонларида бўлиб ўтади.
Унда 48 та терма жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ярим финалда Япониядан пеналтилар сериясида мағлуб бўлганди.
