Қозоғистон ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини узайтирди
Худди шу тартиб қозоғистонликлар учун ҳам амал қилади.
![Қозоғистон ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини узайтирди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/1667222733.0677fcd1e945.webp)
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди.
Қозоғистон парламенти бугун ратификация қилган келишувга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Ўттиз кун ичида фуқаролар вақтинчалик яшаш рухсатномасини олишлари лозим.
Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.
Таъкидлаш керакки, худди шу тартиб қозоғистонликлар учун ҳам амал қилади.
Мазкур келишувга икки давлат раҳбарларининг 2022 йил декабридаги учрашувида эришилганди. Ўзбекистон томони мазкур келишувни 2023 йил апрел ойида ратификация қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги миграцион масалалар соддалаштирилганди. Жумладан, 2023 йил сентябридан бошлаб икки давлат фуқароларига ID-карта ёрдамида чегарани кесиб ўтишга рухсат берилди.
Шунингдек, Қирғизистон хорижликлар, жумладан ўзбекистонликлар учун ҳам айрим чекловлар киритганди.