"Ҳудудгазтаъминот"га янги раҳбар тайинланди
Маруфхон Ходжаев прокуратура тизимида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Жамият
3 июль, 22:46
Ходжаев Маруфхон Махсудович – “Худудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Ходжаев бу лавозимга 2023 йил августда тайинланган.
М.Ходжаев Андижон вилоят прокурори бўлгунига қадар эса транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.