"Ҳудудгазтаъминот" раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Даврон Мақсудов аввал Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари сифатида ишлаган.
Жамият
29 январь, 7:50

Мақсудов Даврон Санжарходжаевич "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Даврон Мақсудов бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуджон Якубов ҳам "Ҳудудгазтаъминот" раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.