platina.uz
Сиёсат

Абдулазиз Комилов ва Сардор Умрзоқов янги лавозимларга тайинланди

Русланбек Давлетов эса Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Абдулазиз Комилов ва Сардор Умрзоқов янги лавозимларга тайинланди

Президент Администрациясида яна қатор тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Администрация раҳбарига ўринбосарлар тайинланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid