platina.uz
Жамият

Шифокор жазирамада жисмоний ҳаракат қилишнинг хатаридан огоҳлантирди

Кучли иссиқда ортиқча фаоллик, айниқса спорт ёки ҳар қандай оғир жисмоний ишлардан воз кечиб туриш керак. 

Шифокор жазирамада жисмоний ҳаракат қилишнинг хатаридан огоҳлантирди

Жазирама вақтида очиқ ҳавода машқ қилиш ва югуриш соғлиқнинг кескин ёмонлашувига ва ҳатто реанимациягача олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда россиялик кардиолог, анестезиолог-реаниматолог Антон Вахляев маълум қилди.

Вахляевнинг таъкидлашича, жазирамада ортиқча фаоллик, айниқса спорт ёки ҳар қандай оғир жисмоний ишлардан қочиш керак.

“Ўз соғлиғига, қоматига ғамхўрлик қилаётганга эслатма: жазирамада дам олиш режимини бузиб машқ қилганлар оғир аҳволга тушиши ва вазият ҳалокатли якунланиши ҳам мумкин”, деди шифокор.

Иссиқда салқин жойда дам олиш ва кўпроқ суюқлик ичиш керак, деди шифокор.

Антон Вахляев, шунингдек, иссиқ ҳавода юрак-қон томир, эндокринологик, сурункали касалликлар билан оғриган ва ортиқча вазнга эга одамлар хавф остида эканлигини айтди.

Мутахассиснинг фикрича, семириш каби кам вазн ҳам иссиқлик уриши эҳтимолини оширадиган омил ҳисобланади. Шунинг учун болалар катталарга қараганда юқори ҳарорат таъсирига кўпроқ мойил. Кичик тана массаси туфайли улар тезроқ қизиб кетишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 17-19 июл кунлари кучли жазирама кутилмоқда. Бугун айрим ҳудудларда ҳарорат 44-45 даражагача кўтарилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid