platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда кучли жазирама қачон чекиниши айтилди

20 июн куни республика ҳудудининг катта қисмида экстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади. 

Ўзбекистонда кучли жазирама қачон чекиниши айтилди

Ўзбекистонда кучли иссиқ қачон чекиниши маълум қилинди.

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ кучайиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 42-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 46-48 даражагача исийди.

Шамол 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда, чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 20 июн - душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида экстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.

21 июл - сешанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича иссиқ чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда.

Тошкентда: асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 41-43 даража, шанба ва якшанба кунлари 43-45 даража, кечалари эса ҳарорат 25-28 даража бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid