Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан кетди
Президент фармонида Эргаш Солиев бошқа ишга ўтгани таъкидланган. Унинг ўрнига янгиси тайинланди.
Жамият
3 кун аввал, 12:55
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди.
У 2017 йилдан бери вилоятни бошқариб келаётган эди. Ҳозирча унинг кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ.
Шунингдек, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтиш керак, парламент сайловидан кейин лавозимга қайта тасдиқлангач, яна ишдан олинган ҳокимлар сони 2 нафарга етди. Аввалроқ Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов ҳам лавозимидан кетганди.
Platina.uz сайти Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳақида алоҳида репортаж тайёрлаганди.