platina.uz
Жамият

АҚШ Ўзбекистондаги икки компания вакилларига қарши виза чекловлари киритди

Улар фуқароларнинг АҚШга ноқонуний йўллар билан кириб боришига шароит яратиб беришда айбланган. 

АҚШ Ўзбекистондаги икки компания вакилларига қарши виза чекловлари киритди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги иккита визага кўмаклашиш компаниясининг раҳбарлари ва мулозимларига нисбатан виза чекловларини жорий қилганини эълон қилди.

Ушбу шахслар Ўзбекистон фуқароларининг АҚШга ноқонуний йўллар билан кириб боришига атайлаб шароит яратиб беришда айбланмоқда.

Чекловлар Ўзбекистонда жойлашган, аслида ноқонуний миграцияни мақсад қилган шахсларга саёҳат хизматларини кўрсатган иккита хусусий компания вакилларига қаратилган.Давлат департаментининг маълум қилишича, ушбу шахслар мигрантларни, жумладан вояга етмаганларни ҳам Марказий Америкадаги транзит нуқталари орқали АҚШ чегарасига етиб олишлари учун транспорт ва логистика ишларини мувофиқлаштирган.

​"Биз ноқонуний иммиграциядан фойда кўраётганларни жавобгарликка тортишда давом этамиз ва чегараларимизни ҳимоя қилиш учун одам контрандаси билан шуғулланувчи тармоқларга қарши кескин чоралар кўрамиз," — дейилади баёнотда.

Расмий Вашингтон ноқонуний миграция билан шуғулланувчи жиноий тармоқларга чек қўйишда Ўзбекистон ҳукумати кўрсатаётган яқин ҳамкорликни юқори баҳолашини алоҳида таъкидлаб ўтди.

​Ушбу чекловлар фақат ноқонуний фаолиятга алоқадор шахсларга тегишли бўлиб, қонуний йўл билан АҚШга саёҳат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid