"Нефтчи" еттинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди
Фарғонада "Нефтчи" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар дуранг эвазига Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Фарғонадаги “Истиқлол“ стадионида Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 1-бўлимида Думбуянинг 42- ва 44-дақиқаларда киритган голлари “Динамо”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда “Динамо” жарима майдонида Жумаевга нисбатан қилинган қўполликдан сўнг бош ҳакам яна ВАРга мурожаат қилди ва яна пеналти белгилади. Жамшид Искандаров бу сафар ҳам мўлжалда адашмади ва ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу дуранг “Нефтчи”нинг муддатидан олдин Суперлига ғолиби бўлишини таъминлади - жамоа етти карра Ўзбекистон чемпионига айланди.
Голлар: Амаду Думбуя 42, - 0:1 (А.Ҳожимирзаев). Амаду Думбуя 44, - 0:2. Жамшид Искандаров 57 пеналти, - 1:2. Жамшид Искандаров 90+7 пеналти, - 2:2.





