Афғонистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бирига айланди
Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида савдо айланмаси 1,4 млрд долларни ташкил этди.

Афғонистон Ўзбекистоннинг энг йирик бешта савдо ҳамкоридан бирига айланди.
2023 йилда 867 млн доллар бўлган ўзаро савдо айланмаси 2024 йилда 1,14 млрд долларга (+31%), 2025 йилда эса 1,68 млрд долларга (+48%) етган. Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида бу кўрсаткич 1,4 млрд долларни ташкил этди.
Сўнгги икки йилда Савдо-саноат палатаси кўмагида 700 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор Афғонистонга борган. Биргина Андижон вилояти ва Палата делегациясининг сафари давомида қарийб 1,1 млрд долларлик 57 та келишувга эришилган.
Кобул ва Мозори Шарифда Ўзбекистон савдо уйлари очилди. Трансафғон темир йўли лойиҳаси эса Покистон портлари орқали жаҳон бозорларига чиқиш имкониятини яратиши мумкин.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат:
Хитой — 15,2 млрд АҚШ доллари;
Россия — 10,5 млрд АҚШ доллари;
Қозоғистон — 4,3 млрд АҚШ доллари;
Туркия — 2,2 млрд АҚШ доллари;
Афғонистон — 1,6 млрд АҚШ доллари;
Корея Республикаси — 1,4 млрд АҚШ доллари;
БАА — 1,4 млрд АҚШ доллари;
Франция — 1,3 млрд АҚШ доллари;
Гонконг (Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди) — 1,3 млрд АҚШ доллари;
Қирғиз Республикаси — 1,1 млрд АҚШ доллари.





