platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

4 декабр – ЎзЛиДеП Конгресси: партия фаолиятининг янги босқичи

​Конгресс партиянинг келгуси фаолияти, мафкуравий йўналиши ва жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини ифодалашдаги устувор вазифаларини белгилаб бериши кутилмоқда. 

4 декабр – ЎзЛиДеП Конгресси: партия фаолиятининг янги босқичи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги Конгрессига фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

​Муҳокамалар марказида партиянинг кенгайиб бораётган электорати – тадбиркорлар, зиёлилар, таълим ва тиббиёт ходимлари, маданият, спорт, ОАВ, IT ва финтех соҳаси вакиллари, ёшлар ҳамда хотин-қизлар манфаатларини янги Сиёсий дастурда кенгроқ ифодалаш масаласи турди.

​4 декабрь куни 1 500 нафар делегат иштирокида ўтадиган Конгресс кун тартибидан учта муҳим масала ўрин олган:

-​партиянинг янги Сиёсий дастури лойиҳасини муҳокама қилиш;

-​мафкуравий қарашларини янгилаш ва фаолиятини Янги Ўзбекистон талабларига мувофиқлаштириш;

-​ташкилий тузилмасини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

​Конгресс партиянинг келгуси фаолияти, мафкуравий йўналиши ва жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини ифодалашдаги устувор вазифаларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid