platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Янги Тошкентда умумий қиймати 7,18 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда

Лойиҳалар 339 гектар ҳудудни қамраб олиб, умумий қурилиш майдони 5,8 миллион квадрат метрни ташкил этади. Янги шаҳарнинг биринчи босқичи учун ажратилган 6 минг гектар ҳудудда 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Янги Тошкентда умумий қиймати 7,18 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Янги Тошкент ва ҳудудларда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ҳамда қурилиш жараёнларини жадаллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ҳамда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон Фармонида белгиланган вазифалар, инвесторлар учун жорий этилаётган имтиёзлар ва Янги Тошкент қурилишининг бориши ҳақида маълумот берилди.

Эътиборга молик рақамлар:

  • Айни пайтда Янги Тошкентда умумий қиймати 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа бўйича инвесторлар билан иш олиб борилмоқда. Лойиҳалар 339 гектар ҳудудни қамраб олиб, умумий қурилиш майдони 5,8 миллион квадрат метрни ташкил этади.
  • Янги шаҳарнинг биринчи босқичи учун ажратилган 6 минг гектар ҳудудда 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
  • Ҳозирга қадар Янги Тошкентда 2 миллиард долларлик ишлар бажарилди, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 7 та объект фойдаланишга топширилди. 18 километр автомобил йўли қурилди.
  • Фармонга мувофиқ, 50 миллион доллардан бошланадиган йирик лойиҳалар учун махсус ҳуқуқий режим, қурилишга тайёр ер участкалари, айрим солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилмоқда.
  • Инвесторлар қурилиш даврида ўз эҳтиёжи учун олиб кирадиган техника, ускуна ва материалларни божхона божларидан озод этиш, шунингдек, лойиҳалаш, харид ва қурилиш жараёнларини бир вақтда амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid